Асосий қоидалар

Тема закрыта
 

ibragimof ®

Стаж: 6 лет 6 месяцев

Сообщений: 253

Симпатии: 48

1. Умумий қоидалар
1.1. Қуйидаги Қонун-қоидалар форумда ва фойдаланувчилар ўртасидаги мулоқотни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. Қоидалар ушбу форумнинг барча фойдаланувчиларига тегишли ва улар бу қоидаларга риоя қилишлари шарт.
1.2. Трекернинг фаолиятини яхшилашга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар мамнуният билан кўриб чиқилади. Трекер фаолиятидаги исталган камчиликлар ҳақида бизга хабар беришингизни илтимос қилиб қоламиз. Трекер фаолияти билан боғлиқ умумий саволларингизни форумнинг "Форумни ривожлантириш бўйича таклифлар" (Предложения по улучшению форума) бўлимида муҳокама қилишингиз мумкин. Қолган барча шахсий масалаларни ҳал этишда эса шахсий хабарлардан (личное сообщение) фойдаланишни тавсия қиламиз.
1.3. Трекер маъмурияти жойлаштириладиган турли информацион маълумотлар ёрлиқлари, шунингдек, турли давлатлар қонунчилигида таъқиқланган материал ва информациялардан фойдаланиш келтириб чиқарадиган барча натижа ва оқибатлар учун ҳеч қандай жавобгарликни ўз масъулиятига олмайди.
1.4. Маъмурият зарурият туғилганда мазкур қоидларни аниқлаштириш ва ўзгартириш ҳуқига эга. Ўзгартиришлар "Сайт Янгиликлари" (Новости) бўлимида эълон қилинади.
2. Регистрация
2.1. Форумдан фойдаланиш учун рўйxатдан ўтиш зарурий шарт ҳисобланади. Рўйxатдан ўтиш орқали форумнинг барча Қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини оласиз. Агарда жорий Қоидалар Сизни қониқтирмаса, илтимос, форум Администраторига мурожаат қилинг. У Сизнинг аккаунтингизни (учётная запись) ўчириб ташлайди.
2.2. Фойдаланувчи номини (логин, ник) танлашга масъулият билан ёндашишингизни сўраймиз. Уни кейинчалик ўзгартириш имкони мавжуд эмас! Сизнинг форумда қатнашиш учун танлаган номингиз таркибида нонорматив лексика, сайтлар рекламаси, Маъмурият қатнашчилари номларига тақлид номларни жойлаштириш тақиқланади.
2.3. Пароль - бу фойдаланувчи аккаунтини ҳимоялаш механизми. У қанчалик қийин бўлса, аккаунтингизнинг хавфсизлиги шунча юқори бўлади. Фойдаланувчи ўз паролини унинг оддийлиги натижасида ёқотиб қўйишига Маъмурият жавоб бермайди.
2.4. Фойдаланувчиларнинг аватарлари GIF, JPG ва PNG форматларда, ўлчамлари эса кўпи билан 100х100 пикселда бўлиши талаб қилинади. Аватар таркибида зўравонлик, таҳдид (демографик, миллий, диний ёки сиёсий асосда), сўкиниш, хақорат (нонорматив лексика, қўполлик) мумкин емас, фахш, бузуқлик (порнография), исталган кўринишдаги камситиш, коммерция, реклама ва реклама матнлари, ушбу ресурс унвон-даражаларини қалбакилаштириш, администрация аъзолари аватарларига атайлаб ўxшатиш, шунингдек иғвогар тасвирлар, шу билан биргаликда миллатчилик белгилари қўлланилган тасвирлардан фойдаланиш тақиқланади. Ҳаддан ортиқ милтилловчи аватарлар тақиқланади (милтиллаш даражаси администрация томонидан аниқланади).
2.5. Фойдаланувчи рўйxатдан ўтиш вақтида олган персонал (шахсий) маълумотларини (логин ва пароль, пасскей) бошқа шаxсларга бермаслик ва персонал маълумотлари йўқолиши, ўғирланиши ёки бошқа исталган йўллар билан узатилиши натижасида вужудга келадиган барча оқибатларга жавоб бериш мажбуриятини олади.
3. Умумий таъқиқлар
3.1. Рейтингни қалбакилаштириш билан боғлиқ бўлган исталган ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади. Бундай ҳолат аниқланса, аккаунт огоҳлантиришсиз ўчириб ташланади.
3.2. Техник ёки бошқа воситалар ёрдамида файл алмашинувига тўсқинлик қилиш тақиқланади. Хусусан, тарқатиш каналини чегаралаб ёпиб қўйиш ҳам тақиқланади.
3.3. Битта шахс томонидан биттадан ортиқ аккаунт яратиш тақиқланади.
3.4. Битта аккаунт бир нечта шахслар томонидан фойдаланилиши тақиқланади.
3.5. Форум орқали коммерция билан шуғулланиш тақиқланади.
3.6. Исталган турдаги реклама кўриниши тақиқланади.
3.7. Тармоқнинг бошқа ресурсларига олиб ташловчи очиқ ва ёпиқ кўринишдаги ёрлиқларни (истисно тарзида, тарқатмаларнинг уй саҳифаси ёки филм/дастур тавсифига, семпл ва скриншотларга, шунингдек Маъмурият томонидан рухсат берилган махсус ёрлиқлар) тарқатиш ва жойлаштириш тақиқланади.
3.8. Форумда мулоқотда рус тилидан фарқ қилувчи тилдан ва кирил шрифтидан фарқ қилувчи шрифтидан фойдаланиш тақиқланади. "Ўзбек тилида сўзлашувчилар учун" бўлимидан ташқари.
3.9. Translit, ФАҚАТ КАТТА ҲАРФЛАР, КАТТА ва кичик ҳарфларнинг КоМбИнАцИяСи билан ёзиш тақиқланади.
3.10. Форум фойдаланувчиларини исталган кўринишда хақорат қилиш тақиқланади.
3.11. Форумда хақоратловчи ибора ва сўзлардан фойдаланиш тақиқланади, шунингдек яширин формада хам.
3.12. Оммавий, миллий, диний ёқтирмаслик, xуш кўрмасликларни намойиш этиш ва иғвогарлик билан шуғулланиш тақиқланади.
3.13. Терроризм, наркотик ва бошқа умумий қоидаларга мос келмайдиган мавзуларни ташвиқот қилиш тақиқланади.
3.14. Тарқатмаларнинг изоҳ ва тавсифидан аниқ бир шахсга мўлжалланган шахсий хабарларда фойдаланилиш тақиқланади.
3.15. Ресурс саҳифаларида регистрациянинг турли бошқа йўлларини (серия номерлари, бузиш усуллари ва ҳ.) келтириш тақиқланади.
3.16. Оммавий тарзда Модератор ёки Администраторнинг хатти-харакатини муҳокама қилиш ва даъво билан чиқиш.
4. Тарқатмаларни юклаш
4.1. Фойдаланувчи рейтингини (юклаш/тарқатиш нисбати) 1.00 даражадан пасайтирмаслиги керак. Шуни эслаб қолингки, битта тарқатувчи барчанинг талабинин қондира олмайди, ва шунинг учун ҳар бир фойдаланувчи бошқа қатнашчиларга кўмаклашишда қўлидан келадиган ёрдамини аямаслиги керак.
4.2. Агарда Сиз тарқатмани биринчилардан бўлиб юклаб олсангиз (тарқатмадаги рейтингингиз 1.00 дан юқори бўлса ҳам) ёки Сиз ягона тарқатувчи бўлганингиз тарқатишни тарк этмаслигингизни қатъий равишда тавсия этмайсиз. Эсингиздан чиқармангки, кейинги сафар айнан Сиз ҳали юклаю олишга улгурмаганлар орасида бўлишингиз мумкин. Тарқатмани тарк этишдан олдин трекердаги тарқатувчилар ва юкловчилар сонини текширинг (қарийб барча торрент-клиентлар уларнинг ноаниқ сонларини кўрсатишади) - бошқаларга юклаб олишда ёрдам беринг, ва шунда Сизга ҳам қачондир ёрдам беришади.
4.3. Конкрет бир тарқатма билан боғлиқ саволлар туғилганида шахсий хабар ёки изоҳлардан фойдаланган ҳолда тарқатувчи билан боғланинг. Тарқатувчи томонидан нотўғри реакция ёки реакция бўлмаган ҳолда, Маъмуриятга мурожаат қилинг.
4.4. Агар юклаб олган тарқатмангиз ишламайдиган ёки берилган тавсифига мос келмайдиган бўлса, дарҳол мос келувчи бўлим Модераторларидан бирига муаммонинг батафсил тавсифи ва тарқатманинг ёрлиғи билан мурожаат қилинг.
5. Тарқатувчилар учун
5.1. Тарқатма автори тарқатмада келтирилган материалнинг бутунлиги ва тўлиқлигини таъминлаши шарт.
5.2. Тарқатма тавсифи рус тилида берилиши керак. Бошқа (масалан, оригинал) тилдаги тавсиф рус тилидаги тавсифга қўшимча тарзида берилиши мумкин.
5.3. Трекерда мавжуд бўлган, такрорий материалларни тарқатиш қатъиян ман этилади. На таркиби, на сифати жиҳатидан фарқ қилмайдиган информация такрорий информация ҳисобланади.
5.4. Агарда Сиз ҳали бирор марта ҳам торрент-релиз яратмаган бўлсангиз, Йўриқнома, FAQ (ёки ЧаВО) бўлимини ўқиб чиқинг, бошқа фойдаланувчилардан ёрдам сўранг, олдиндан бу ҳақда огоҳлантиринг - Сизга ёрдам беришади ва тўғри тушунишга ҳаракат қилишади.
5.5. Ҳар бир тарқатмага камида 16 Кбайт/с (~ 1 Гб суткада) ажратинг. Агарда Сиз тарқатиш жараёнини қўллаб-қувватла олмасангиз, ўзингизнинг ҳам, бошқаларнинг ҳам асабини асраб қолинг. Айниқса, агар катта ҳажмдаги материални тарқатмоқчи бўлсангиз.
5.6. Тарқатмангизни етарли узоқ вақт давомида қўллаб-қувватлай олишингизга ишонч ҳосил қилинг. Кечаю-кундуз тарқатишга ҳаракат қилинг. Қайси вақтда тарқатишингиз/тарқамаслигингиз ҳақида олдиндан огоҳлантиринг.
5.7. Агарда тарқатиш жараёни билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз, тарқатма изоҳларида бу ҳақида хабар беринг - бу кўплаб безовта кишиларнинг асабини асраб қолади. Эсингиздан чиқарманг, материални жойлаштириб, Сиз ўзингизга уни қўллаб-қувватлаш мажбуриятини оласиз.
5.8. Бир вақтнинг ўзида бир нечта релиз яратиш тақиқланади, агарда Сиз ушбу релизларни тарқата олиш имкониятига эга бўлмасангиз, яъни ҳар бир релиз учун камида 10 Кбайт/с тезликни таминлай олмасангиз.
5.9. Сиз тарқатмангизни камида 3 киши тўлиқ юклаб олгунча ёки 2 та тарқатувчи пайдо бўлгунча қўллаб-қувватлашангиз шарт. Юкловчилар умуман бўлмаган ҳолда эса тарқатма яратилган вақтдан бошлаб 72 соат ўтмагунча тарқатмани қўллаб-қувватлашангиз шарт.
5.10. Умумахлоқ қоидаларини бузувчи саҳна ва предметларнинг ҳужжатли лавҳаларни, порнографик характердаги материалларни, турли Маълумотлар Базаси ва қонунда очиқ фойдаланишга рухсат этилмаган бошқа турдаги материалларни тарқатиш қатъиян ман этилади.
5.11. Тарқатмани яратишдан олдин директориянгизда (папка) турли хилдаги ёрдамчи файлларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилинг (descript.ion, thumbs.db, ва б.). Бу турдаги файллар операцион тизим томонидан ўзгартиб турилади ва хеш қийматнинг бузилишига олиб келади, бунинг натижасида тарқатмани қайта яратишга мажбур бўласиз.
5.12. Тарқатмани тавсифлашда иложи борича барча информацион бўлимларни тўлдиришга ҳаракат қилинг. Бу тавсифингизни батафсил ва тушунарли қилишга ёрдам беради.
5.13. Скриншотлар фақатгина превью (миниатюра) кўринишида келтирилиши керак. Тарқатманинг асосий муқовасини (обложка) миниатюра кўринишида келтириш тақиқланади. Барча видео-материалларнинг скриншотлари реал ўлчамларни акслантириши шарт. Постер (муқова) ва скриншотларда ташқи ресурс рекламаларини жойлаштириш тақиқланади. Скриншот яратиш бўйича батафсил маълумотни ЧаВО (Йўриқнома, FAQ) бўлимидан топишингиз мумкин.
5.14. Мусиқий тарқатмаларда композициялар рўйхати (треклист) ва видео композицяиларда скринлистлар келтирилиши шарт.
5.15. Мусиқий композицияларнинг треклистлари, видео композицяиларнинг скринлистлари ва катта ҳажмдаги (40 қатордан ортиқ) мантли тавсифларни "Спойлер" теги остига жойлаштириш шарт.
5.16. Архивланган тарқатмалар фақатгина қуйидаги ҳолларда рухсат этилади: агар ҳақиқатдан ҳам тарқатма ҳажмини сезирарли даражага камайтирса; ёки тарқатма таркибидаги файл ва каталоглар 1000 тадан ортиқ бўлса. Бошқа ҳолларда архивлаш қатъиян тақиқланади.
5.17. Пароль билан ҳимояланган архивларни тарқатиш тақиқланади.
5.18. Тарқатувчилар камида бир ҳафта давомида тарқатмаларидаги бошқа фойдаланувчилар қолдиришган изоҳларни кузатиб боришлари тавсия этилади.
5.19. Тарқатма авторлари ўзларининг текширувдан ўтган релизларининг торренти ва тавсифларини ўчириб ташлашлари тақиқланади.
6. Изоҳлар (комментарии)
6.1. Изоҳлар тарқатма билан боғлиқ бўлган турли техник муаммоларни (қандай ўрнатиш, ишлатиш ва ҳ.), шунингдек, тарқатмага бевосита боғлиқ бўлган қизиқарли ёки муҳим маълумотни бошқаларга етказиш учун ишлатилади.
6.2. Мавзудан ташқари изоҳлар қолдириш тақиқланади (оффтоп).
6.3. Кетма-кет хабарлардан иборат изоҳ яратиш тақиқланади (оверпостинг).
6.4. Ихоҳларла ҳаддан ортиқ кўп цитаталардан фойдаланиш тақиқланади (оверквотинг).
6.5. Изоҳларда иғвогарлик билан шуғулланиш ва можароларни келтириб чиқариш тақиқланади (флейм).
6.6. Изоҳларда маъно ва мазмунга эга бўлмаган хабарларни қолдириш тақиқланади (флуд).
6.7. Фақатгина смайллардан ташкил топган изоҳ яратиш тақиқланади.
6.8. Фойдали маълумотл ва маъно-мазмунга эга бўлмаган хабарларни ("тезлик беринглар", "тарқатаяпман", "илтимос тезроқ" ва ҳ.) изоҳларда қолдириш тақиқланади.
6.9. Яратилган изоҳни ўзгартиш тақиқланади, агарда у олдинги мулоқот мазмунини бузса.
6.10. Агарда Сиз тарқатмага қўшилмоқчи бўлмасангиз, ва у ҳеч қандай қоидаларни бузмаса, ушбу мавзуда изоҳ қолдирманг. Эсдан чиқармангки, тарқатмалар айнан Сизнинг талабангизни қондириш учун яратилмаган. Агар Сизга нимадир ёқмаса, бошқа жойдан ўзингизга мос келувчи материални қидириб топинг.
7. Материалларни TAS-IX.NET дан тармоқнинг бошқа ресурсларига кўчириш
7.1. Материалларнинг кўплаб қисми тармоқнинг бошқа ресурсларига кўчирилиши мумкин.
8. Қоидабузарликлар ва уларга тегишли чоралар кўриш
8.1. Трекер Маъмурияти, фойдаланувчиларнинг хабарлари ва тарқатмалари асосий қоидаларга жавоб бермаган ҳолда, уларни ўзгартириш ва ўчириб ташлаш, шунингдек, маълум бир фойдаланувчилар учун трекерга киришни чеклаб қўйиш ҳуқиқига эга.
8.2. Доимий қоидабузар фойдаланувчилар трекерда умуман четлаштириладилар (бан).
8.3. Трекердаги тартиб-қоидаларни Маъмурият аъзолари - Модераторлар кузатиб боришади.
8.4. Модераторлар ҳатти-ҳаракатидан норози бўлган фойдаланувчилар бу ҳақда модераторга шахсий хабар (ЛС) орқали мурожаат қилишлари мумкин. Муаммо ҳал бўлмаган тақдирда кейинги қарорни Администратор қабул қилади. Администраторнинг қарори якуний бўлиб ҳисобланади ва муҳокама қилинмайди.
8.5. Рейтинги ҳаддан ортиқ (0.30 дан паст) фойдаланувчиларнинг аккаунтлари автоматик тарзда ўчириб ташланади. Шунинг учун рейтингни бу кўрсаткичдан юқорида сақлашингизни маслаҳат берамиз.
8.6. Ноактив фойдаланувчиларнинг аккаунтлари охирги ташриф вақтидан кейин уч ойдан бир йил вақт оралиғида ўчириб ташланади. Турли гуруҳ иштирокчилари учун автоматик ўчириб ташлаш вақтининг аниқ интервалини ЧаВО бўлимидан топишингиз мумкин.


Последний раз редактировалось: ibragimof (2013-11-08 09:25), всего редактировалось 4 раз(а)

Создавать темы 03-Июл-2012 09:14

[Профиль]  [ЛС] 
Показать сообщения:    
Тема закрыта

Текущее время: 17-Окт 20:19

Часовой пояс: UTC + 5



Вы не можете начинать темы
Вы не можете отвечать на сообщения
Вы не можете редактировать свои сообщения
Вы не можете удалять свои сообщения
Вы не можете голосовать в опросах
Вы не можете прикреплять файлы к сообщениям
Вы не можете скачивать файлы